Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда жиноятларни фош этишда геном ахборотларидан фойдаланилади
Қонунчилик палатасининг 2020 йил 14 октябрь куни бўлиб ўтган мажлисида депутатлар “Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилди.
Парламент сайтида хабар берилишича, геном ахбороти маълумотлар базаси ёрдамида жиноятларни очиш механизмининг жорий этилиши фош этиш мураккаб, ўта оғир бўлган ёки муқаддам очилмаган жиноятларни очишга кўмаклашади, шунингдек, геном ахборотининг ягона маълумотлар базаси яратилиши бедарак йўқолган шахсларни топиш имконини беради.
Қонун лойиҳаси билан геном бўйича давлат рўйхатига олиш доирасидаги ваколатли органларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, геном ахборотини йиғиш, унга ишлов бериш ва ҳимоя қилишнинг асосий талаблари, геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартибини, биологик материал ва геном ахборотини олиш, қайд этиш, сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни йўқ қилиб ташлаш тартиби белгиланмоқда.
Билдирилишича, мазкур қонуннинг қабул қилиниши содир этилган жиноятларни биологик ашёвий далиллар ёрдамида фош этишга кўмаклашиб, суд-тергов органларининг исботлов базасини мустаҳкамлайди.
Муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Мавзуга оид
07:35 / 26.04.2025
Жиззахда 40 сотих ерни сотмоқчи бўлган шахс ушланди
07:21 / 25.04.2025
Шукрулло Исроиловга тегишли автомобилни олиб қочган йигит қамалди
17:31 / 13.03.2025
Россия колонияларидаги хорижликларнинг 70 фоизи Марказий Осиё давлатлари фуқаролари
11:53 / 10.03.2025