Жаҳон | 22:17 / 23.10.2020
5233
1 дақиқада ўқилади

Трамп Тоғли Қорабоғ бўйича музокараларда «олдинга силжиш» борлигини айтди

Жума куни Арманистон ва Озарбойжон ташқи ишлар вазирлари АҚШ давлат котиби Майкл Помпео билан учрашиш учун Вашингтонга етиб келишди.

Фото: REUTERS / Leah Millis

АҚШ президенти Дональд Трамп Тоғли Қорабоғ бўйича музокараларда “олдинга жуда яхши силжиш” борлигини айтди.

 Жума куни Арманистон ва Озарбойжон ташқи ишлар вазирлари АҚШ давлат котиби Майкл Помпео билан учрашиш учун Вашингтонга етиб келишди.

 "Биз бу ҳақда Арманистон билан гаплашяпмиз. У ерда жуда яхши одамлар яшайди. Кўрамиз, нима бўларкин. Бу масалада олдинга жуда яхши силжиш бор деб ўйлайман", - деди Трамп журналистларга.

 Тоғли Қорабоғда 27 сентябрдан буён қуролли тўқнашувлар давом этмоқда. Аввалроқ Москвада Озарбойжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари Жайхун Байрамов ва Зограб Мнацаканян ўртасида Тоғли Қорабоғ бўйича музокаралар бўлиб ўтганди. Музокаралар якунларига кўра ўт очишни тўхтатиш тўғрисида битим имзоланганди.

Мавзуга оид