Ўзбекистон | 13:41 / 30.10.2020
6039
1 дақиқада ўқилади

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини 21 ёшга тўлмаган шахсларга сотиш тақиқланиши мумкин

Фото: Shutterstock

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Ушбу қонун лойиҳасида алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш мумкин бўлган шахсларнинг минимал ёши 21 ёш этиб белгилаш таклиф этилмоқда.

Амалдаги Қонунга кўра, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини йигирма ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш (сотиш) мумкин эмас. Яъни, бунда истеъмолчиларнинг минимал ёш чегарасини бир ёшга ошириш назарда тутилган.

Шунингдек, ушбу қонун лойиҳасида алкоголь ва тамаки маҳсулотларини йигирма бир ёшга тўлмаган шахслар томонидан реализация қилиш (сотиш) тақиқланиши ҳам назарда тутилмоқда. Амалдаги Қонунда эса бунга оид чеклов назарда тутилмаган.

Мавзуга оид