1 ноябрдан «газ заправка»лар иш тартибига ўзгартириш киритилмаган – Энергетика вазирлиги
Энергетика вазирлиги автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобчаларига (АГҚКШ) газ етказиб бериш шартлари ҳозирда кўриб чиқилаётганлигини маълум қилди. 2020 йил 1 ноябрдан газ етказиб беришга чекловлар жорий этилиши режалаштирилаётганди.
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 1 ноябрдан бошлаб АГҚКШнинг иш тартибига ҳозирча ҳеч қандай ўзгартириш киритилмаган.
Тошкент шаҳрида 54та газ тақсимлаш станцияларида янги иш жадвали жорий этилиши ва навбатма-навбат (бирданига эмас), ҳар уч кунда бир мартa соат 19:00дан 7:00га қадар газ таъминотини тўхтатиб туриш режалаштирилган эди.
Билдирилишича, ушбу чоралар аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз табиий газ билан таъминлашга қаратилган. Бунга сабаб истеъмолнинг юқори (пик) соатларида ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги газ истеъмоли туфайли босим камайиб кетади.
«Ҳозирги кунда ушбу чекловчи чораларни қўллаш механизми қайта кўриб чиқилмоқда ва қабул қилинган хулосалар ҳақида ўз вақтида маълумот берилади», – дейилади вазирлик маълумотида.
Аввалроқ Энергетика вазирлиги хўжалик юритувчи субъектларнинг табиий газдан фойдаланишига доир чекловлар зарур чора ҳисобланишини билдирганди.
Мавзуга оид
13:30 / 20.09.2024
ГФР иқтисодиёт вазири: Германияда энди газ тақчиллиги йўқ
11:16 / 12.09.2024
Евроиттифоқ Россия газидан бутунлай воз кечишга тайёр
13:51 / 10.09.2024
Қарийб 700 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди
15:54 / 04.09.2024