Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европада болалар савдосига қарши йирик операция ўтказилди
Европол, Буюк Британия, Португалия ва Испания ўтказган операция давомида 388 нафар гумонланувчи қўлга олинди.
Европанинг бир нечта мамлакатида болалар савдосига қарши ўтказилган полиция операцияси чоғида 388 нафар гумонланувчи қўлга олинди. Бундан ташқари, 240 нафар эҳтимолий қурбон аниқланган бўлиб, уларнинг камида 61 нафари вояга етмаганлардир. Бу ҳақда Европол хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, операция октябрда Европа ташқи чегараларини ҳимоя қилиш агентлиги (Frontex) ҳамда бошқа давлатларнинг қўллаб-қувватлаши ёрдамида Буюк Британия, Португалия ва Испания ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказилган.
Операция болалар савдоси билан шуғулланадиган уюшган жиноий гуруҳларга қарши қаратилган.
Европолнинг қайд этишича, ЕИ ичида болалар савдоси одатда уларнинг қариндошлари ёрдамида амалга оширилади. Жиноий гуруҳлар қурбонлари орасида бошқа мамлакатлардан келган вояга етмаган қочоқлар кўп учрайди.
Мавзуга оид
09:36 / 27.05.2025
Шимолий Европа давлатлари Россия томонидан хавфни кўрмоқда
12:24 / 22.05.2025
Лавров Европани АҚШга санкцияларни кучайтириш учун босим ўтказишда айблади
14:23 / 17.05.2025
АҚШ Европадаги қўшинлари сонини камайтиришни кўриб чиқмоқчи
23:08 / 06.05.2025