Жаҳон | 14:30 / 14.11.2020
6016
1 дақиқада ўқилади

Жапаров президентликка номзодини қўйиш учун марказий сайлов комиссиясига ҳужжат топширди

Қирғизистон президенти сайлови 2021 йил 10 январда бўлиб ўтади.

Фото: РИА Новости

Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи, бош вазири Садир Жапаров давлат раҳбари лавозимига номзоди рўйхатга олиниши учун марказий сайлов комиссиясига ҳужжат топширди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

"Бугун, 14 ноябрда Жапаров,Қирғизистон Республикаси сайловлар ва референдумлар ўтказиш бўйича марказий комиссияга ўз номзодини президент лавозимига илгари суриш учун ҳужжат топширди", - дейилади хабарда.

Маълумот берилишича, Жапаров сайлов комиссиясига президент лавозимига номзодини қўйиши тўғрисида ариза, бошқа мамлакат фуқароси эмаслиги тўғрисида маълумотнома, давлат тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат ва бошқа зарур ҳужжатларни топширган.

Қирғизистон президенти сайлови 2021 йил 10 январда бўлиб ўтади. Қонунчиликка кўра, давлат лавозимини эгаллаб турган шахслар президент сайловида иштирок эта олмайди, улар ўз лавозимларини вақтинча тарк этишлари лозим.

Жапаров президентлик ваколатларидан воз кечади. Унинг ваколатлари автоматик тарзда парламент спикери Талант Мамитовга ўтади.

Мавзуга оид