Ўзбекистон | 11:25 / 17.11.2020
4079
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасаларида ҳам анъанавий таълим бошланди

Фото: Islaminstitut.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида анъанавий ўқув жараёнлари 1-курслар учун 2020 йилнинг 16 ноябридан, юқори курслар учун 20 ноябридан бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, анъанавий дарслар бошланиши муносабати билан барча диний таълим муассасаларида ўқитувчи ва талабаларнинг карантин талабларига қатъий амал қилишлари таъминланади. Жумладан, педагог-ўқитувчилари COVID-19 касаллиги учун тест топширишлари ҳамда ўқув бинолари, талабалар турар жойлари, талабалар ошхоналари санитария-гигиена ва карантин талабларига мос ҳолда белгиланган тартибда дезинфекция қилиш ишлари амалга оширилган.

«Шунингдек, ҳар бир ўқув аудиторияларини етарли миқдорда антисептик воситалар билан таъминлаш, белгиланган тартибда ҳар куни дезинфекция қилиш, ўқув аудиторияларида ижтимоий масофани сақлаш, ўқув машғулотлари давомийлигини 60 дақиқадан ошмаслигини белгилаш ҳамда бир кунда уч жуфтликдан кўп ўқув машғулотлари ўтказилмаслик ва талабалар, педагог-ўқитувчи ва ходимларнинг тиббий ниқобда юришлари кераклиги каби бир қанча чора-тадбирлар жорий қилинди», – дейилади идора хабарида.

Аввалроқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари 16 ноябрдан эътиборан анъанавий шаклда давом эттирилишини маълум қилган эди. Республика махсус комиссиясининг 12 ноябрдаги қарорига асосан, анъанавий таълим жараёнлари ОТМлар томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва режа-график асосида олиб борилади.

Мавзуга оид