Ўзбекистон | 22:17 / 18.11.2020
27032
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ноқулай об-ҳаво шароити 20 ноябргача сақланиб қолиши маълум қилинди

Ўзбекистонда 18 ноябрь куни бошланган ноқулай об-ҳаво шароити 20 ноябрь кунига қадар давом этиши кутилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, пайшанба–жума кунлари шамол тезлиги 15–20 м/с гача етиши мумкин.

Ҳарорат пасайиб, кечаси 8–15 даража, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.

«Ҳаво ҳароратидаги кескин ўзгаришлар натижасида йўлларда музлама ва тирбандликлар ҳосил бўлишини эътиборга олиб, заруратсиз шахсий транспорт воситаларидан фойдаланиш тавсия этилмайди.

Иш ва яшаш жойида электр ускуналари ва иситиш печларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилинг», дейилади ФВВ ахборотида.

Мавзуга оид