Жаҳон | 19:39 / 30.11.2020
14415
1 дақиқада ўқилади

“Спутник V” вакцинасининг энг катта камчилиги маълум қилинди

 Қайд этилишича, вакцинани оммавий ишлаб чиқариш учун мураккаб технологик ечимлар зарур, унинг икки унсурли таркибдан иборатлиги шуни талаб қилади.

Фото: EPA

Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг энг катта камчилиги уни ишлаб чиқаришнинг технологик мураккаблиги ҳисобланади. Бу ҳақда Сеченов университети трансляцион тиббиёт ва биология институти директори Вадим Тарасов маълум қилди.

Тарасовнинг сўзларига кўра, “Спутник V” самарали ва хавфсиз вакцина ҳисобланади. Аммо унинг бир камчилиги бор: вакцинани оммавий ишлаб чиқариш учун мураккаб технологик ечимлар зарур, унинг икки унсурли таркибдан иборатлиги шуни талаб қилади.

 Унинг қўшимча қилишича, вакцинани оммавий ишлаб чиқаришни кенгайтириш қийин иш, айниқса, қисқа муддат ичида.

Аввалроқ Франциянинг Challenges нашри Россия президенти Владимир Путин Франция президенти Эмманюэл Макрон билан телефон орқали қилган мулоқоти чоғида ундан “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқаришда ёрдам сўраганини ёзганди.

Мавзуга оид