Жаҳон | 01:03 / 26.12.2020
13458
1 дақиқада ўқилади
Алплардаги тоғга бўлакланиб кетиш хавф солмоқда
Алп тоғларидаги Хохфогел тоғи унда ҳосил бўлган ёриқ сабабли бўлакланиб кетиши мумкин. Эътиборлиси, ушбу тоғ орқали Австрия ва Германия чегараси ўтади.
Earth Surface нашрида маълум қилинишича, баландлиги 2,5 минг метрдан юқорироқ бўлган тоғдаги ёриқ анча олдин пайдо бўлган ва кенгайишда давом этмоқда. У йилига 5 миллиметр тезлик билан кенгаймоқда ва баъзи жойларда эни 5 метргача етмоқда. Мутахассисларнинг прогнозига кўра, бундай давом этадиган бўлса, маълум муддатдан кейин Австриядаги Хорнбах водийсига 260 минг кубметр тоғ жинси қулаши мумкин. Бироқ бу қачон юз беришини айтиш қийин.
Ёриқнинг кенгайишига шамол, ҳарорат ўзгариши ва кўплаб кучсиз ер силкинишлари сабаб бўлмоқда.