Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Ар-Риёз бошқарув принципларига қўшилади
Ўзбекистон Ар-Риёз бошқарув принципларига қўшилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 2021 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида айтилган.
Қайд этилишича, БМТнинг вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш учун бошқарув принциплари (Ар-Риёз бошқарув принциплари) Ўзбекистон норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва дастурий ҳужжатларида амалда ва тизимли акс эттирилишини инобатга олиб, унга Ўзбекистоннинг қўшилиши тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш мўлжалланмоқда.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги халқаро нормаларни миллий қонунчиликка татбиқ этиш назарда тутилади.
Бажариш муддати - 2021 йил 1 август, ижро учун масъуллар - Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил, Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил, манфаатдор вазирлик ва идоралар.
Мавзуга оид
07:35 / 26.04.2025
Жиззахда 40 сотих ерни сотмоқчи бўлган шахс ушланди
07:21 / 25.04.2025
Шукрулло Исроиловга тегишли автомобилни олиб қочган йигит қамалди
17:31 / 13.03.2025
Россия колонияларидаги хорижликларнинг 70 фоизи Марказий Осиё давлатлари фуқаролари
11:53 / 10.03.2025