Жаҳон | 18:58 / 12.02.2021
2814
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда «Спутник V» вакцинаси рўйхатдан ўтказилди

Ҳозиргача "Спутник V" 27 мамлакатда рўйхатдан ўтказилди.

Фото: Tatyana Makeyeva / Reuters

Қозоғистон Россиянинг коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинасини рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда Россия тўғридан тўғри инвестициялар фонди хабар берди.

"Қозоғистон "Спутник V" вакцинасини рўйхатдан ўтказган 27-мамлакат бўлди", - дейилади вакцина ишлаб чиқарувчининг твиттерида.

Ҳозиргача "Спутник V" Россия, Беларус, Аргентина, Боливия, Сербия, Жазоир, Фаластин, Венесуэла, Парагвай, Туркманистон, Венгрия, БАА, Эрон, Гвинея, Тунис, Арманистон, Мексика, Никарагуа, Серб Республикаси, Ливан, Мянма, Покистон, Монголия, Баҳрайн, Черногория ҳамда Сент-Винсент ва Гренадинада рўйхатдан ўтказилган.

Январ ойида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистонда "Спутник V" вакцинасини тезкор сертификациялаш масаласи устида ишланаётгани ва вакцина ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича ҳам музокаралар олиб борилаётгани ҳақида маълум қилганди.

11 феврал куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Спутник V"ни бирламчи босқичда сертификатлаштириш ҳамда рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлаш мумкинлиги маъқуллангани тўғрисида хабар берди.

Мавзуга оид