Ўзбекистон Архитекторлари иттифоқи Nest One мажмуасининг хавфсизлик тизимига баҳо берди
Архитекторлар иттифоқи мутахассислари кўп функцияли осмонўпар бино қурилишининг бош режаси билан батафсил танишиб чиқиб, қурилиш майдонига ташриф буюрдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларни бердилар.
Кўп функцияли Nest One мажмуаси унда истиқомат қилувчи аҳоли ва ташриф буюрган меҳмонлар учун имкон қадар кўпроқ қулайлик ва ҳотиржамликни таъминлаш мақсадида, тижорат ва турар жой биноларида хавфсизлик тизимини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратади.
Лойиҳа билан батафсилроқ танишиш, бино иншоотлари, хавфсизлик тизимларининг ишончлилигини холисона баҳолаш ва энг яхши мутахассислар билан тажриба алмашиш учун Nest One Ўзбекистон Архитекторлари иттифоқи аъзоларидан иборат бўлган мутахассислар гуруҳини таклиф қилди.
Лойиҳа Архитекторлар иттифоқи аъзоларига тақдим этилди, шунингдек, Nest One лойиҳаси асосчилари Мурад Назаров (Murad Buildings), Озгур Онур Озгювен (Özgüven) ва қурилиш бош меъмори Адем Динчарслан шахсан ўзлари барча саволларга жавоб бердилар.
Мазкур конференция, Nest One лойиҳасининг тақдимоти билан бошланди, унда мутахассисларга мажмуанинг афзалликлари, функционал имкониятлари ва бош режаси батафсил намойиш этилди ҳамда тавсифланди. Шунингдек, меъморлар қозиқлар режаси, ер ости қаватлари ва бино тузилиши, авариядан ҳимоя қилиш тизимлари, биноларнинг ёнғин хавфсизлик чоралари, иншоотнинг сейсмик бардошлилиги технологиялари, энергияни самарали ва узлуксиз истеъмол қилиш тизимлари ҳамда қурилишнинг бошқа архитектура-техник жиҳатлари билан танишдилар.
Сўнг меҳмонларга қурилиш майдончаси билан танишиш учун экскурсия уюштирилди, унда қурувчиларнинг иши тўғридан тўғри амалда намойиш этилди.
Экскурсия якунига етгандан сўнг панель муҳокамаси бошланди, унда Архитекторлар иттифоқи аъзолари тақдимот пайтида юзага келган барча саволларга жавоб олдилар. Мутахассисларни нафақат ёнғин хавфсизлиги тизими, балки осмонўпар бинонинг сейсмик бардошлилигини таъминлаш масаласи ҳам қизиқтирди.
«Биз сейсмик ҳудудда яшаётганимиз сабабли, сейсмик бардошлилик масаласи мени хавотирга солди. Бугунги кунда бу барча сейсмик стандартларга жавоб берадиган ер ости қозиқлар билан қурилган кам сонли бинолардан бири бўлиб саналади. Ҳамкасабалар билан суҳбат давомида мен Nest One осмонўпар биносидан фойдаланиш муддати неча йил эканлиги билан қизиқиш билдирганимда, улар камида 100 йил деб жавоб бердилар. Шахсан мен бундай мустаҳкам тузилма 300 йилдан ортиқ туриши мумкинлигига ишонаман. Биз учун бу тараққиёт, биз том маънода юқорига қараб ўсишни бошлаяпмиз», - деди Memorial Architectural Project лойиҳаси раҳбари Миродил Жамолов.
Мутахассис, шунингдек, мажмуани лойиҳалашда биноларнинг кўламига тўлиқ мос келадиган, шинам автотураргоҳлар яратишга алоҳида эътибор берилганини, бу аксарият маҳаллий қурилиш компаниялари томонидан эътибордан четда қолишини ҳам таъкидлаб ўтди.
«Бутун шаҳар Nest One хавфсизлик тизимига қизиқиш билдирмоқда, чунки у бу каби кўламдаги биринчи бинодир. Ташриф буюриш таклифига биз дарҳол розилик билдирдик, чунки бу жуда қизиқ лойиҳа. Тақдимотда барча саволларимга жавоб олдим. Энди мен бино қурилиши муваффақият билан якунланишини, аҳолини қувонтиришини ва шаҳар меъморчилигида доминант нуқтага айланишини жуда ҳам истайман», - деди Fuqaro Loyiha лойиҳалаш ташкилоти раҳбари Ирина Кудрявцева.
Конференция якунида Nest One осмонўпар биноси Ўзбекистон Архитекторлари иттифоқининг малакали мутахассислари, Murad Buildings ва Özgüven компаниялари ўртасида амалий тажриба алмашиш учун ана шундай самарали учрашувлар кўп маротаба ўтказиладиган масканга айланиши борасида бир тўхтамга келинди.
Тадбир ҳақида видео:
Ягона алоқа маркази: +99871-200-22-88
Сотув офиси манзили: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Олмазор кўчаси, 1А.
Сайт: nestone.uz
Facebook: fb.com/nestone.uz
Instagram: @nestone.uz
Youtube: youtube.com/c/nestoneuz
Реклама ҳуқуқи асосида