Дума вакили ўзбекистонлик талабаларнинг Россияга киришига рухсат берилмаганига изоҳ берди
«Роспотребнадзор» томонидан мамлакатдаги коронавирус билан боғлиқ вазият хавфсиз деб топилмагани учун ўзбекистонлик талабаларнинг Россияга қайтишига ҳозирча рухсат берилмаган. Бу ҳақда Россия Давлат думаси таълим қўмитаси раиси ўринбосари Любов Духанина маълум қилди.
Унинг айтишича, бу ерда нафақат кунлик коронавирусга чалинганлар сони ҳисобга олинган, балки давлатлардаги коронавирусга ташхис қўйиш ва даволаш ҳамда умумий профилактика ҳолатлари эътиборга олинган.
Бундан ташқари, тожикистонлик талабаларнинг ҳам Россияга киришига жорий этилган тақиқ ўз кучида қолган. Россиялик депутатнинг маълум қилишича, Тожикистон COVAX дастури доирасида кўпчилик мамлакатлар қўллашни рад қилаётган AstraZeneca вакциналарини қабул қилиб олган ҳамда ҳозирча уларда бошқача вакцина мавжуд эмас.
Аввалроқ, талабалари Россияга кириши мумкин бўлган хорижий давлатлар рўйхати эълон қилингани, Ўзбекистон рўйхатда йўқ экани хабар берилганди.
2021 йил 16 мартда имзоланган ҳужжатда Россияга барча хорижлик талабалар эмас, балки фақат эпидемиологик вазият барқарор мамлакатлардан келадиган талабалар кириши мумкинлиги қайд этилган. Рухсат берилган мамлакатлар ичида эпидемиологик вазият бирмунча ўнгланган Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистон йўқ.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Ўзбекистон фуқаролари Россияга кириши учун очиқ давлатлар рўйхатига киритилган тақдирда, бу ҳақида қўшимча маълумот тақдим этилишини билдирди.
Маълумот учун, 2019 йилда Россия Илм-фан ва олий таълим вазирлиги хорижий талабалар бўйича етакчи давлатларни эълон қилган эди. Энг кўп талаба Қозоғистондан (65,6 минг талаба), иккинчи ўринда — Туркманистон (27,4 минг), учинчи ўринда — Ўзбекистон (25,7 минг). Россияда 250 мингдан зиёд хорижий талаба таҳсил олади.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024