Ўзбекистон | 09:20 / 24.03.2021
3349
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Boulevard Business Center 16 та офис жойларини таклиф этади

Dream City Development компанияси янги Boulevard бизнес марказидан замонавий бизнес майдонининг эгаси бўлиш имкониятини тақдим этади.

Замонавий офис – бу нима?

Жамиятда кенг тарқалган тушунчалардан бири, офис жойи – бу компаниянинг юзи, ташриф қоғозидир. Офис ўз эгасининг муваффақияти, обрўйини ва нуфузи ҳақида умумий таассурот қолдиради. Киши ўз иш жойида куннинг ярмини ёки ундан кўп қисмини сарфлашини ҳисобга олган ҳолда, компания эгалари офис майдонини танлашга алоҳида эътибор беришади. Замонавий офис – бу пухта лойиҳаланган ва жиҳозланган иш жойлари, замонавий дизайн, шинам ва ёруғ маскан.

Инновацион технологиялар

Қаватлар орасида Schindler компаниясининг лифтлари хизмат қилади. Бизнес марказининг ёнғиндан ҳимоя қилиш, электроника ва автоматлаштирилган сигнализация тизимларини ишга тушириш учун дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари: TYCO, GRUNDFOSS, SYSTEMAIR, VITRA, ONTROL, VIESSMANN ва бошқа компаниялар ускуналари ўрнатилган. Бино замонавий умумий тозалаш, шамоллатиш ва ҳавони тозалаш тизимига эга. Ҳар бир хона барча керакли алоқа воситалари, телефон линияси ва оптик толали алоқа билан жиҳозланган.

Нима учун Boulevard Business Center?

Boulevard Business Center сизга бизнесингиз келажагини Tashkent City халқаро ишбилармонлик марказининг энг нуфузли нуқталаридан бирида ривожлантиришга имкон беради. Маҳобатли футуристик меъморлик бизнес маркази биносини алоҳида ажратиб кўрсатади. Бизнес марказининг иккинчи қаватида 16 та тайёр таъмирланган офис бинолари мавжуд. Офисларнинг майдони 75 дан 159 квадрат метргача фарқланади. Шифтларнинг баландлиги эса 5 метрни ташкил қилади. Панорама деразалар атрофнинг ажойиб манзарасини акс эттиради ҳамда жойга ёруғлик тушишини таъминлайди. Иккинчи қаватда дам олиш, кофе-брейк ёки музокаралар учун мўлжалланган махсус очиқ терраса бунёд этилган.

Инвестиция салоҳияти

Boulevard бизнес марказидан жой сотиб олиб, сиз пойтахтнинг ишбилармонлик марказида юқори инвестиция салоҳиятига эга бўлган тижорат кўчмас мулки эгасига айланасиз. Шунингдек, бизнес маркази даромадли ҳисобланган ижара бизнесини амалга ошириш учун имконият. Тадбиркорлик фаолиятининг ушбу тури биринчи кунларданоқ даромад келтиради. Қурилиш босқичида сизларни фойдали ҳамкорлик: энг қулай шартлар билан жой харид қилишга таклиф этамиз.

Ягона маълумот маркази: +99871-202-22-22

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ.

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳкўчаси томон йўл.

Сайт: dreamcity.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид