Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонадан Истанбулга илк парвоз амалга оширилди
31 мартдан бошлаб «Фарғона – Истанбул – Фарғона» йўналишида авиақатнов йўлга қўйилди. Мунтазам рейслар чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
31 март куни соат 8:50да Uzbekistan Airways'нинг HY277 рақамли рейси Фарғона халқаро аэропортидан Туркиянинг Истанбул шаҳрига қараб самога кўтарилди.
132 нафар йўловчини ўз бағрига олган Airbus A320 Neo учоғи 5 соат 40 минутда Истанбул халқаро аэропортига қўнди.
Фарғона халқаро аэропорти Ташишни ташкиллаштириш бўлими бошлиғи ўринбосари Эркинжон Обидовнинг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, эндиликда «Фарғона – Истанбул – Фарғона» рейси ҳафтада икки марта – чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
Шу кунлари парвозни амалга оширган самолёт тушдан сўнг Истанбулдан Фарғонага HY278 рақамли рейс билан қайтиб келади.
31 март ҳолатига, чипта нархи бир томонга 2 877 040 сўмдан бошланади. Бориш ва қайтиш чиптасининг энг арзони 4 198 256 сўм этиб белгиланган. Нархлар ўзгариб туриши мумкин.
Эркинжон Обидовга кўра, 28 мартдан бошлаб Фарғонадан Самарқанд шаҳрига ҳафтасига 7 марта авиақатновлар йўлга қўйилди. Яқин келажакда эса Бухоро, Термиз вилоятлари ҳамда Дубай ва Сеул шаҳарларига ҳам тўғридан тўғри қатновлар йўлга қўйилиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, «Тошкент – Андижон – Тошкент» йўналишидаги авиақатнов икки ярим йиллик танаффусдан сўнг, 6 апрелдан бошлаб қайта йўлга қўйилмоқда.
Мавзуга оид
15:02 / 23.05.2025
Истанбулда Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди
19:10 / 17.05.2025
Истанбул аэропортида танасига олтин яширган ўзбекистонлик аёллар ушланди
13:33 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
18:23 / 16.05.2025