Ўзбекистон | 18:44 / 03.04.2021
32465
1 дақиқада ўқилади

Давлат органларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тизими жорий этилади

Президент “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Kun.uz манбаси хабарига кўра, давлат органларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тизими жорий қилинади.

Хусусан, президент қарорига кўра, Молия вазирлиги 2021 йил 15 майга қадар:

  • вазирлик, идоралар ва бошқа бюджет ташкилотлари штат жадвалларини қарор билан белгиланган бошқарув ходимларининг чекланган сонига ва ёрдамчи ходимлар сонининг белгиланган меъёрларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди;
  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, уларнинг идоравий ва ҳудудий бўлинмалари фаолияти самарадорлигини ошириш, юқори самарали меҳнатга интилишни кучайтириш, ходимларнинг ўз касб даражасини оширишдан манфаатдорлигини таъминлашни назарда тутувчи меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тизимини жорий этиш бўйича Ўзбекистон президенти қарори лойиҳасини киритади.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид