Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбул яқинида 180 метрлик кема саёзликка ўтириб қолди
Истанбулнинг Тузла тумани яқинида 180 метрлик кема саёзликка ўтириб қолди. Воқеа 20 апрелга ўтар кечаси юз берган.
Sabah нашрининг хабар беришича, саёзликка Сингапур байроғи остида сузаётган Hoegh Pusan кемаси ўтириб қолган.
Кемани саёзликдан чиқариш бўйича амалиёт олиб борилмоқда. Бу мақсадда унинг ёнига қутқарув қайиғи ва буксир жўнатилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, атроф-муҳитга зарар етмаган.
23 март куни Ever Given контейнеровози Сувайш каналида саёзликка ўтириб қолиб, канал орқали ҳаракатни бир ҳафтага тўхтатиб қўйганди.
Мавзуга оид
15:02 / 23.05.2025
Истанбулда Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди
15:18 / 18.05.2025
Ню Йоркда Мексика ҳарбий кемаси Бруклин кўпригига урилди. Қурбонлар бор
19:10 / 17.05.2025
Истанбул аэропортида танасига олтин яширган ўзбекистонлик аёллар ушланди
13:33 / 17.05.2025