«Turkish Airlines» Истанбулдан Урганч ва Фарғонага авиақатновлар учун рухсатнома олди
"Turkish Airlines" Истанбулдан Урганч ва Фарғонага мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги "Ўзавиация" агентлиги томонидан 2021 йил 15 апрелда Туркиянинг "Turkish Airlines" авиакомпаниясига Истанбул – Урганч – Истанбул ва Истанбул – Фарғона – Истанбул йўналишларида Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.
"Turkish Airlines" авиакомпанияси 2006 йил 28 сентябрдаги 27-К сонли эксплуатацион рухсатномага эга бўлиб, Истанбул – Тошкент – Истанбул ва Истанбул – Самарқанд – Истанбул йўналишлари бўйича мунтазам авиақатновларни амалга оширади.
Аввалроқ, “Turkish Airlines” Туркиянинг йирик шаҳарларидан Фарғонага тўғридан тўғри рейслар йўлга қўймоқчи экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:31 / 15.11.2024
Урганч ва А380 трассаси ўртасидаги 81 км йўл реконструкция қилинади
21:21 / 13.11.2024
Урганчга Хитойдан 30 дона замонавий автобус олиб келинди
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
15:37 / 07.11.2024