Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган ва Ўш туризмни ривожлантиришда ҳамкорлик қилади
Қирғиз Республикасининг Ўш вилоятини ривожлантириш жамғармаси директори, Туризмни ривожлантириш кенгаши раиси ўринбосари Абдулқодир Алиев бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Наманган вилоятида бўлди.
Ўш вилояти делегациясидан жой олган “GIZ” лойиҳаси координатори, “Osh Travel”, “Pamir-Alay”, “Destination Osh”, “EcoDom”, “Sanrays”, “Muzbulak Travel” каби йирик туристик компаниялар раҳбарлари ташриф доирасида вилоятда туризм соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан “B2B” шаклида музокаралар ўтказишди.
Бунинг натижасида Наманган вилояти туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси ҳамда Ўш вилоятининг туризмни ривожлантириш кенгаши ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Бундан ташқари, икки вилоят туризм бизнеси вакиллари 20дан ортиқ ўзаро шартномага имзо чекди. Мазкур келишувларда икки вилоят ўртасида сайёҳларни ҳудудлараро жалб этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилади.

Қирғизистонлик делегация аъзолари ташриф муносабати билан ташкил этилган инфо-тур давомида бир қатор эътиборга молик туристик масканларни зиёрат қилишди. Жумладан, Наманган шаҳридаги “АNAMED” диагностика маркази, Янги Ўзбекистон — ёшлар зиё маскани ахборот-кутубхонаси, “Афсоналар водийси” тематик парки, Чортоқ туманидаги Султон Увайс Қараний зиёратгоҳи меҳмонлар эътиборини тортди.


Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025