Гюнел Алиева иши бўйича Жиззах судлари судьяларига хизмат текшируви тайинланди
Жиззахлик тадбиркор аёл Гюнел Алиевага нисбатан ноҳақлик қилган судьяларга хизмат текшируви тайинланди.
Судьялар олий кенгаши ахборот хизматининг маълум қилишича, жиззахлик тадбиркор аёл Гюнел Алиева иши бўйича мақолалар Судьялар олий кенгашида кўриб чиқилиб, мақолаларда тилга олинган ҳолатларни ўрганиш, шундан келиб чиққан ҳолда судьяларнинг хатти-ҳаракатларига баҳо бериш юзасидан хизмат текшируви тайинланган ва натижаси ҳақида қўшимча ахборот берилади.
Аввалроқ Kun.uz сайтида «Танқиддан сўнг: Олий суд Жиззах қуйи судларидаги мантиқсизликка чек қўйди. Аммо...», «Тадбиркор Гюнел Алиева иши бўйича яна бир ноҳақлик барҳам топди. Жиззахлик судьялар ўз хатоларини тузатди» сарлавҳали мақолалар эълон қилиниб, уларда онлайн аукциондан кўчмас мулк сотиб олиб, Жиззахдаги судьяларнинг мантиқсиз қарорлари сабаб муаммолар гирдобига кириб қолган тадбиркор аёл Гюнел Алиеванинг ҳуқуқлари Олий судда тикланган бўлишига қарамай, Жиззахдаги судларда навбатдаги «кўзбўямачиликлар» бошлангани, кейинчалик жиззахлик судьялар ўз хатоларини тузатгани ҳақида ёзилганди.
Шуларга асосан мақолада мазкур ишни кўрган ҳар икки инстанциядаги судьялар иш бўйича ҳақиқатни қарор топтиришни хоҳламагани сабабли тадбиркор аёл Гюнел Алиеванинг йиллаб сарсон бўлгани ва аввалги қарорни янги очилган ҳолат бўйича бекор қилиш уларнинг айбини юва олмаслиги таъкидланиб, ким ҳақ, ким ноҳақлигини кўриб туриб ғайриқонуний қарор ва ажримлар чиқарган судьяларнинг интизомий жавобгарлиги масаласи Судьялар олий кенгашида кўриб чиқилиши кераклигига урғу берилганди.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
08:48 / 09.11.2024
Кўп квартирали уйларни бошқариш органи қарзни судда ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди
19:12 / 31.10.2024