Ўзбекистон | 07:18 / 04.05.2021
1809
1 дақиқада ўқилади
Самарқандда фуқаролик судларига энг кўп қайси йўналишда аризалар тушгани маълум бўлди
2021 йилнинг дастлабки уч ойида Самарқанд вилоятидаги фуқаролик судлари томонидан 2842та оилавий низо кўриб чиқилган. Бу ҳақда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида маълум қилинган.
Маълум бўлишича, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 600тага кўп.
Қайд этилишича, фуқаролик судлари томонидан энг кўп иш кўрилган соҳалардан яна бири мулк ҳуқуқи билан боғлиқ. Бу масалада суд 1052та ишни кўриб чиққан.
Шунингдек, мазкур даврда:
- меҳнат низолари билан боғлиқ — 108та (ўтган йили 52та);
- уй-жой низолари билан боғлиқ — 238та (ўтган йили 198та);
- коммунал хизматлардан қарздорлик — 105та;
- ер низолари билан боғлиқ 165та иш кўриб чиқилган.
Мавзуга оид
13:49
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024