Ўзбекистон | 14:52 / 08.05.2021
12385
1 дақиқада ўқилади

6 нафар меҳнат муҳожири Ўзбекистонга қайтарилди

15 ёшли Усмонжон 2019 йилда онаси ва сингиллари билан Туркиянинг Истанбул шаҳрига келади. Ҳали мактабни тамомламаган Усмонжон аввал бошда Истанбулда ўқишни режа қилган бўлса-да, катта шаҳардаги ташвишлар, молиявий муаммолар уни ўқишга эмас, ишлашга мажбур қилиб қўяди. Икки йилдан ошиқроқ вақт давомида оила тебратиш пайида бўлган Усмонжон ва унинг онаси топган пулларига амаллаб кун кўрадилар.

Усмонжон ва унинг онасидан ташқари икки синглиси ва яна икки нафар ватандошимиз муҳожирликнинг қаттиқ нонини ейман деб Истанбулда кўп қийинчиликларга учрайдилар. Кимисидир эллик ёшни қоралаб қўйганига қарамасдан бегона хонадонда ёши катта инсонларга энагалик қилган бўлса, яна кимдир ҳали балоғат ёшига етмасдан гоҳ устачилик, гоҳ тикувчилик фабрикасида ишлаб кўради. Аммо муаммоларнинг кети узилмайди...

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига қилинган мурожаат ватандошларимиз фойдасига ҳал бўлди.

Куни кеча ушбу фуқароларимиз Истанбул халқаро аэропортидан Ўзбекистонга учиб кетдилар. Уларнинг йўл харажатлари мутасаддилар томонидан тўлаб берилди.

Тўлиқ видеони Uzbek.Life'нинг YouTube'даги каналида томоша қилинг.

Исфандиёр Бургутбоев,
Uzbek.Life'нинг Туркиядаги колумнисти

Мавзуга оид