Ўзбекистон | 11:16 / 10.05.2021
1098
2 дақиқада ўқилади

Андижон шаҳрининг баъзи ҳудудларида табиий газ ўчирилади

Фото: KUN.UZ

“Боғишамол” газ тарқатиш шохобчаси 2-тармоғининг чиқиш қисмидаги юқори босимли газ қувуридаги носозликни бартараф этиш мақсадида Андижон шаҳрининг баъзи ҳудудларида табиий газ ўчирилади.

“Боғишамол” газ тарқатиш шохобчаси 2-тармоғининг чиқиш қисмидаги юқори босимли газ қувуридаги носозликни бартараф этиш, зулфинларни таъмирлаш ҳамда “Ёйилма” (1-сон) МФЙ ҳудудидаги диаметри 89 мм бўлган ер ости газ қувурининг носоз қисмини таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган

Шунга кўра, Андижон шаҳрининг “Ёйилма” (1-сон), “Соғлом авлод” (2-сон), “Иқбол”, “Ўрикзор” (3-сон), “Баркамол” (4-сон), “Қоратут” (5-сон), “А.Бакиров”, “Ҳ.Аҳмедов”, “Янгиҳаёт”, “Боғишамол”, “Чорвадор”, “Охунбобоев”, “Пистамозор”  ҳамда “Ўзбегим” МФЙлари ўрамидаги аҳоли хонадонлари  ва улгуржи истеъмолчилар учун 2021 йил 10 май  куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. 

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид