Халқаро ҳамжамият Ўзбекистоннинг ИШИД таркибидан аёллар ва болаларни қайтарганини олқишламоқда
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамда Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистоннинг Яқин Шарқдаги ИШИДга қўшилган ўзбек аёллари ва уларнинг фарзандларини қайтариш амалиётини олқишлади. Шу билан бирга, ИШИДнинг Сурия ва Ироқда қайта тикланишини камайтириш учун Ўзбекистон тажрибасига эргашишлари мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бу ҳақда VOA – Америка овози ёзмоқда.
«Улар ажойиб ишни амалга оширишди», - деган АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэл Розенблум.
Мақолада эслатилишича, президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги ҳукумат 2019 йилда Сурия шимоли-шарқида жанговар ҳаракатларда иштирок этмаган ватандошларни қайтариш бўйича «Меҳр» амалиётини ўтказишни бошлаган эди. 2019 йил май ойидан буён 2 йил мобайниджа 435 аёл ва болалар, нафақат Суриядан, балки Ироқ ва Афғонистондан ҳам ватанга қайтарилди. Уларнинг 343 нафари 1-15 ёшдаги вояга етмаган болалардир.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳукумати хориждаги террорчи ташкилотларда қанча ўзбекистонлик борлигига доир маълумотни ошкор қилмайди, бироқ ўрганишлар, бу рақамларнинг минглаб эканини кўрсатади.
БМТнинг Ўзбекистондаги координатори Ҳелена Фрейзернинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг «мақтовга сазовор тажрибаси ва ҳамкорлиги» дунёнинг 56 мамлакатининг 10 мингга яқин фуқароларини Суриядаги ИШИД таркибидан қайтаришда намуна бўла олади.
«Меҳр» амалиёти Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг рўйхатига киритилган террористик гуруҳларга алоқаси бўлган аёллар ва болаларни ҳимоя қилиш, репатриация қилиш, судга тортиш, уларни реабилитация қилиш ва ижтимоий тинч ҳаётга интеграциялашувининг асосий тамойиллари чиқарилиши билан бир вақтга тўғри келди», - деган Фрейзер VOA – Америка овозига сўзлар экан.
Мавзуга оид
14:01 / 11.09.2021
“У ерда ҳар лаҳза ўлим хавф солиб туради” — Сурия лагерларидан қайтган аёллар қисмати
12:18 / 15.08.2021
Уруш ўчоғидан – осуда ҳаётга: ИШИД лагерларида улғайган Абдуллоҳ ҳикояси
19:25 / 02.03.2021
Термизда «Меҳр-4» операция ўтказилиб, 24 нафар ватандош Афғонистондан олиб кирилди
12:09 / 08.12.2020