Жамият | 14:57 / 20.05.2021
1755
2 дақиқада ўқилади

Наманганда дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Учқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди

Тезкор тадбир давомида Учқўрғон туманида яшовчи фуқаро А.А.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, ушбу хонадонда божхона расмийлаштирувини ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, қиймати 78 млн сўмлик 6 турдаги 21 минг 723 дона дори воситалари ноқонуний равишда сақланаётганлиги аниқланган.

Шунингдек, ҳамкорликда ўтказилган яна бир тезкор тадбир давомида Янгиқўрғон туманида аввалдан кузатувга олинган, фуқаро Қ.И. бошқарувидаги “Кобалть” автомашинаси белгиланган тартибда кўздан кечирилган.

Натижада,  автомашина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилаган, аммо сифатини ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 30 млн сўмлик 4145 дона биологик фаол қўшимчалар ҳамда 120 дона парфюмерия воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид