Хотин-қизлар учун «AZIZ-AYOL.UZ» ягона интерактив миллий платформа ишлаб чиқилди
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига мазкур платформанинг узлуксиз ишлашини таъминлаш ва уни такомиллаштириш мақсадида мутасадди вазирлик ва идораларни жалб қилиб бориш вазифаси юклатилди.
Бош прокуратура, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан «AZIZ-AYOL.UZ» ягона интерактив миллий платформа ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида айтилмоқда.
Ҳужжатда қайд этилишича, платформа хотин-қизларни турмушга тайёрлаш, уларда фарзанд тарбиясига оид кўникмаларни мукаммал шакллантириш, уларни турли тазйиқ, зўравонликдан ҳимоя қилиш, оилаларда суицид ва ажримларнинг олдини олиш, хотин-қизларнинг маънавиятини юксалтириш, бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш, тадбиркорликка жалб этиш мақсадида ишлаб чиқилди.
Қарор билан, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига мазкур платформанинг узлуксиз ишлашини таъминлаш ва уни такомиллаштириш мақсадида мутасадди вазирлик ва идораларни жалб қилиб бориш вазифаси юклатилди.
Ҳужжатга кўра, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги:
- а) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
- тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар билан ўзаро алоқани амалга ошириш ва шошилинч руҳий, психотерапевтик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, маслаҳат бериш ва ахборот тақдим этиш учун мўлжалланган, 24 соат узлуксиз ишлайдиган «ишонч телефони»ни (республика доирасида ягона қисқа рақам) ўрнатилган тартибда йўлга қўйиши ва унинг фаолиятидан аҳолини оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиб бориши;
- «AZIZ-AYOL.UZ» ягона интерактив миллий платформасига «ишонч телефони» рақамининг киритилишини ва унинг 24 соат узлуксиз ишлашини таъминлаши;
- б) Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига марказлар ходимлари ҳамда жабрланганларнинг хавфсизлигини таъминлаш, марказлар биноларини қўриқлаш чораларини кўриш тўғрисида асосланган таклифлар киритиши белгиланди.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
12:50 / 10.10.2024
Uzex Agro платформаси ишга туширилмоқда
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024