Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzex Agro платформаси ишга туширилмоқда
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан илғор биржа механизмлари асосида замонавий агрокомплекс фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси ҳузурида ташкил этилган Agro Exchange МЧЖнинг қуйидаги асосий вазифалари белгиланди:
- аҳоли хўжаликларида, шунингдек деҳқон ва фермер хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эркин бозор нархларида сотиш имконини берувчи Uzex Agro электрон савдо майдончасининг узлуксиз ишлашини таъминлаш;
- платформанинг техник қўллаб-қувватланишини ва бозор тамойиллари асосида кўрсатилаётган хизматларни доимий такомиллаштиришни таъминлаш;
- ҳудудларда қишлоқ хўжалигини юритиш учун мўлжалланган бўш ерларни кенгайтириш орқали замонавий агрокомплексларни ташкил этиш;
- агрокомплекслар атрофида жозибадор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун қулай шароитлар яратиш.
2025 йил 1 январгача платформа орқали маҳсулот сотиш учун аҳоли, фермер ва деҳқон хўжаликларидан воситачилик ҳақи олинмайди.
Қарор билан Uzex Agro электрон савдо майдончасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидагиларни назарда тутади:
- платформада савдо иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби;
- оператор ва платформа иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
- эълонларни жойлаштириш ва савдоларни ўтказиш тартиби.
Мавзуга оид
09:50 / 03.05.2025
Ўзбекистонда миллий туризм ягона платформаси ишлаб чиқилмоқда
09:49 / 13.12.2024
Миллий туризм ягона платформаси ишга туширилмоқда
23:45 / 01.08.2024
Россияда YouTube’нинг муқобили сифатида яратилган платформа ишдан чиқди — ОАВ
10:37 / 30.03.2024