Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигерияда қайиқ тўнтарилиши оқибатида 150дан кўпроқ одам чўкиб кетди
Нигериянинг шимолий қисмида Нигер дарёсида меъёридан ортиқ юкланган қайиқ тўнтарилиши оқибатида 150дан кўпроқ одам бедарак йўқолди. Расмийларнинг таъкидлашича, улар чўкиб кетган деб ҳисобланмоқда.
Қайиқда 180га яқин одам бўлган. Ваҳоланки, унинг бортига 80дан ортиқ одам олиш мумкин бўлмаган.
«Айни вақтда 20 киши тирик, 4 киши ўлик ҳолда топилган, қолган 156 киши чўкиб кетган деб ҳисобланмоқда», деб айтган сув йўллари бошқармаси вакили Юсуф Бирма.
Кебби штатининг Нгаски тумани маъмурияти вакили Абдуллоҳи Бухорий Варанинг маълум қилишича, қайиқда, шунингдек, яқин орадаги олтин конидан олинган қум ташиб кетилаётган бўлган.
Мавзуга оид
10:29 / 29.03.2025
Нигериялик уста картондан Lamborghini ясади
18:10 / 20.02.2025
Нидерландия XV-XIX асрларга тегишли артефактларни Нигерияга қайтаради
13:23 / 27.01.2025
Нигерия бизнеси Ўзбекистон билан ҳамкорликка қизиқиш билдирмоқда
01:47 / 19.01.2025