Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оҳангаронда фуқарога уй олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида фуқарога уй олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, фуқаро Ж.Б. фуқаро Р.нинг ишончига кириб, 2 500 АҚШ доллари эвазига унинг номига шаҳарнинг 4-кичик тумани 20-уйда жойлашган хонадонни танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилиб, келишилган пулдан 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025