Ўзбекистон | 12:57 / 31.05.2021
10168
2 дақиқада ўқилади

Тойлоқда мактаб директори ўринбосарининг калтаклангани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Тойлоқда мактаб директори ўринбосарининг калтакланганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ хабар берди.

Бундан олдин, Тойлоқ туманидаги 59-умумтаълим мактабининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари 26 май куни ўқувчининг қариндошлари томонидан калтаклангани хабар қилинганди

2021 йил 26 май куни директор ўринбосари А.С. 9-синф ўқувчиси А.Ш. имтиҳонга кечикиб келганлиги сабабли унга танбеҳ бериб, оғзаки уришганлиги учун ўқувчи аразлаб мактабдан чиқиб кетиб, шу кун амакисининг ўғиллари М.Ш. ва С.Ш.ларни мактабга бирга олиб келган, улар директор ўринбосарини хизмат хонасида уришиб, унга тан жароҳати етказишган.

Ушбу ҳолат бўйича 31 май куни Тайлоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан М.Ш. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, апрел ойида Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 134-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси, май ойи бошида Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги 33-мактаб директор ўринбосари калтакланганди.

Мавзуга оид