Ўзбекистон | 11:11 / 09.06.2021
2172
1 дақиқада ўқилади

Чирчиқ дарёси ўртасида қолиб кетган уч нафар бола қутқарилди

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Чўмилиш мақсадида Чирчиқ дарёсига бориб, унинг ўртасида қолиб кетган уч нафар вояга етмаган бола қутқариб олинди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 8 июнь куни соат 21:00 да Тошкент шаҳар ФВБнинг навбатчилик қисмига Сергели тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси ўртасида учта вояга етмаган болалар қолиб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Маълум бўлишича, уч нафар бола чўмилиш мақсадида Чирчиқ дарёси ўртасидаги оролчага сузиб борган. Аммо сув сатҳининг кескин кўтарилгани ва оқим тезлашгани туфайли орқага қайтишни имкони бўлмай қолган.

Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув отряди сувда қидирув-қутқарув гуруҳи қутқарувчилари белгиланган ҳудудга етиб борган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида, оролчада қолиб кетган уч нафар бола махсус кичик ҳажмли кемада қирғоққа олиб ўтилиб, ота-оналарига топширилган.

Мавзуга оид