Ўзбекистон | 09:40 / 16.06.2021
3952
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда сохта ҳужжатлар билан қилинаётган қурилиш юзасидан жиноий иш қўзғатилди

Самарқанд шаҳрида сохта ҳужжатлар билан қилинган қурилиш юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилоят ҳокимлиги томонидан вилоят прокуратурасига Самарқанд шаҳрининг Минск кўчасида олиб борилаётган қурилиш ишларининг қонунийлигини ўрганиш бўйича тақдимнома киритилган. Тақдимномага кўра, вилоят прокуратураси «Townhouse» услубида уй-жой, болалар боғчаси ҳамда савдо бинолари қурилиши ишларига рухсат бериш ҳолати бўйича ҳужжатларни ўрганган ва бир қатор қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаган.

Ўрганиш давомида мазкур манзилда қурилиш ишларига рухсат бериш юзасидан ҳужжатлар сохталаштирилганлиги ҳолати бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган.

Қайд этилишича, ҳозирда мазкур иш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Унинг натижаси ҳақида батафсил маълумот берилади.

Мавзуга оид