Жамият | 12:00 / 17.06.2021
29241
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Янги Қўйлиқ деҳқон бозоридаги савдо майдонларининг ижара ҳуқуқи асосида сотуви бошланди

60 га майдонда барпо этилган Ўзбекистондаги илк агрокомплекс —“Food City” ўз тадбиркорлик фаолиятини яратиш истагида бўлганлар учун яхши имкониятдир.

Янги Қўйлиқ деҳқон бозорида тадбиркорлар учун озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва тарқатиш, сотиш учун музлатиш ва совитиш омборхоналари мавжуд. Бундан ташқари, бу ерда савдо маркази, меҳмонхона, 4 қаватли бизнес марказ Ўзбекистон аҳолиси учун хизмат кўрсатади. Бозор ҳудудига ташриф буюрган аёллар ва эркаклар учун намозхоналар, автотураргоҳлар, дам олиш масканлари, автошоҳбекати, банк биноси, савдо хизматлари, маиший хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилган.

Бундай агрокомплекслар дунёнинг энг тараққий топган Франция, Германия, Австралия, Италия ва Россия каби мамлакатларида ҳам мавжуд бўлиб, тадбиркорлар ва харидорлар учун катта қулайликлар яратади. Янги комплексдаги дўконларда улгуржи нархларда сотиб олиш ва маҳсулотни тўғридан тўғри етказиб бериш каби КРОСС-ДОК тизимида амалга ошириш мумкин.

Янги қурилган Қўйлиқ деҳқон бозори ҳудудидаги савдо шохобчалари (майдончалари) ўз ижарачиларини кутмоқда.

Ижара ҳуқуқини қўлга киритиш бўйича ўтказиладиган Танлов тўғрисида 7 июнда эълон қилинди ва талабгорларнинг аризалари 7 июлга қадар қабул қилинади.

Янги Қўйлиқ деҳқон бозори манзили: Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани

Телефон: +99855 500 00 04

Бозор ҳақида кўпроқ маълумот олишни, фотосуратлар ва видеоларни кўришни хоҳласангиз, шу тугмани босинг.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид