Ўзбекистон | 08:12 / 24.06.2021
2154
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Евросиё тараққиёт банки ваколатхонаси очилади

Москва шаҳрида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов Евросиё тараққиёт банки бошқаруви раиси Николай Подгузов билан учрашув ўтказди.

Учрашув чоғида банк ресурсларини Ўзбекистонда инвестициявий фаолиятни кучайтиришга жалб этиш мақсадида у билан ҳамкорликни кенгайтиришга оид жорий масалалар ва истиқболлар муҳокама қилинди.

Томонлар банк тарафидан молиялаштириш учун энг истиқболли инвестиция лойиҳаларини ўрганишга ва тегишли тайёргарлик ишларини биргаликда олиб боришга келишиб олди. 

Шунингдек, гидроэнергетика, инфратузилмавий қурилиш ва транспорт соҳаларида минтақавий аҳамиятга молик йирик лойиҳаларни амалга оширишда ЕОТБ иштирокининг истиқболлари муҳокама қилинди.

Бу йўналишларда амалий ишларни ташкил этиш учун томонлар жорий йил охиригача Ўзбекистонда ЕОТБ ваколатхонасини очиш имкониятини кўриб чиқади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид