Ўзбекистон | 10:11 / 10.07.2021
29556
2 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда пневмония ҳолатлари кўпаймоқда, яна 3 киши коронавирус қурбони бўлди
ССВ сўнгги бир кунда юртимизда 467 нафар кишида коронавирус, 259 нафар кишида пневмония аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.
«2021 йил 9 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 115478 (+467) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 27 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 19 нафари Андижон вилоятида,
- 15 нафари Бухоро вилоятида,
- 35 нафари Жиззах вилоятида,
- 21 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 10 нафари Навоий вилоятида,
- 25 нафари Наманган вилоятида,
- 29 нафари Самарқанд вилоятида,
- 17 нафари Сирдарё вилоятида,
- 21 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 26 нафари Фарғона вилоятида,
- 17 нафари Хоразм вилоятида,
- 41 нафари Тошкент вилоятида,
- 164 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 259 нафар кишида пневмония аниқланди.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 65 нафар,
- Бухоро вилоятида 14 нафар,
- Жиззах вилоятида 48 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 31 нафар,
- Навоий вилоятида 11 нафар,
- Наманган вилоятида 35 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 50 нафар,
- Фарғона вилоятида 32 нафар,
- Хоразм вилоятида 12 нафар,
- Тошкент вилоятида 60 нафар,
- Тошкент шаҳрида 24 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 110759 (+382) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 767 нафарни ташкил қилди.
Мавзуга оид
16:38 / 03.12.2023
Хоразмда 20 ёшли талаба пневмониядан вафот этди
18:55 / 27.11.2023
Хитойда болалар пневмонияси билан боғлиқ вазият оғир эмас – ЖССТ
18:31 / 23.11.2023
Тошкентда ЎРВИ тарқалиши кучайди. Вазир масъулларга шошилинч топшириқлар берди
10:13 / 08.02.2022