Ўзбекистон | 14:04 / 12.07.2021
5327
2 дақиқада ўқилади

Наманганда сув талашиш ортидан содир бўлган жанжал оқибатида фуқаро вафот этди

Наманган шаҳар Давлатобод туманида сув талашиш ортидан содир бўлган жанжал оқибатида фуқаро вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 6 июль куни соат 21:00ларда, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган Н.О. МЧЖлардан бирига қарашли боғда Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1958 йилда туғилган М.Н. билан сув талашиб ўзаро жанжаллашиб, қўли билан бош қисмига урган. Зарба натижасида М.Н. боши билан ерга йиқилиб, тан жароҳати олган ва уни Н.О.нинг ўзи шифохонага олиб борган.

Қайд этилишича, М.Н. олган тан жароҳати бўйича Тўрақўрғон туман марказий шифохонасига ётқизилиб, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, 10 июль куни вафот этган. Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, марҳумнинг ўлимига бош мия ёпиқ шикасти, бош мия тўқима остига қон қуйилиши сабаб бўлган.

Таъкидланишича, ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2021 йил 10 июль куни Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми билан жиноий иш қўзғатилган.

Мавзуга оид