Ўзбекистон | 15:37 / 12.07.2021
7173
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига директор тайинланди

Ҳукумат қарори билан Дилшод Нематович Саттаров Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори этиб тайинланди.

Дилшод Сатторов муқаддам Молия вазирлигининг Ғазначилик бошлиғи - молия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган, 2018 йил августида Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигига («Ўзстандарт») бош директор этиб тайинланганди.

2021 йилнинг июнида «Ўзстандарт» агентлиги тугатилиб, унинг функциялари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги янги агентлик (Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги) назоратига ўтиши маълум бўлганди.

Мавзуга оид