Самарқандда фуқарони Исроиль давлатига ишга юборишини айтиб пул олган шахс ушланди
Самарқанд туманида фуқарони Исроил давлатига ишга юборишини айтиб пул олган шахс ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ш.Н. қўлга олинган.
Қайд этилишича, у фуқаро Д.ни Исроиль давлатига ишлаш учун юбориш эвазига 10 000 АҚШ доллар олган. Кейинчалик 6 000 долларни қайтариб, қолган 4 000 доллар эвазига уни Австралияга юборишни ваъда қилган ва 4 000 долларни ҳозиргача қайтариб бермасдан алдаб келган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
17:41 / 12.10.2024
Шолц: Германия Исроилга қурол етказиб беришда давом этади
19:41 / 11.10.2024
Эрон Саудия Арабистони ва Форс кўрфазидаги бошқа нефт объектларига ҳужум уюштириш билан таҳдид қилди
17:26 / 11.10.2024
АҚШ Ливанни Ғазога айлантирмасликни талаб қилди
11:13 / 11.10.2024