Жарималарни “туя қилган” судьялар ва ички ишлар ходимларига тайинланган жазо ўзгаришсиз қолдирилди
Тошкентда судьялар, судья ёрдамчилари ва ЙПХ ходимлари 3,3 млрд сўмни “еб юборгани” ҳолати бўйича 12 нафар судланувчининг апелляция шикояти рад этилди.
Йўл ҳаракати қоидалари бузилгани учун ундирилган жарималарни кирим қилмасдан, талон-торож қилган Тошкент шаҳрининг собиқ судьялари, судья ёрдамчилари ва ИИББ ЙҲХБ собиқ ходимларига оид жиноят иши Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясида кўриб чиқилаётгани хабар қилинганди.
Жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 2021 йил 10 февралдаги ҳукми устидан 12 нафар судланувчи апелляция шикояти келтирган эди. Жиноят иши вилоят судида кўриб чиқилиб, суднинг 2021 йил 7 июл кунги ажрими билан апелляция шикоятлари қаноатлантирилмади ва суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди.
Жиноят иши доирасида жами 13 нафар шахс судланувчи сифатида жалб этилган. Улар – ЖИБ Тошкент шаҳар судининг судьяси, Тошкент шаҳар Яшнобод туман маъмурий суди раиси ва шу туман маъмурий судининг судьяьси, шунингдек 3 нафар судья ёрдамчилари ҳамда 7 нафар Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ собиқ ходимлари бўлган.
Kun.uz'га маълум бўлишича, ЖИБ Зангиота туман судининг 2021 йил 10 февралдаги ҳукми билан:
ЖИБ Тошкент шаҳар судининг судьяси лавозимида ишлаган Давронбек Шоазизовга ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, узил-кесил 1 йил 6 ойга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, БҲМнинг 410 баравари миқдорида – 61 млн 407 минг сўм жарима жазоси;
ЖИБ Тошкент шаҳар судининг судья катта ёрдамчиси вазифасида ишлаган Аббос Содиқовга ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, узил-кесил 1 йил 6 ойга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 2 йил 2 ойга озодликни чеклаш жазоси;
Тошкент шаҳар Яшнобод туман маъмурий суди раиси лавозимида ишлаган Зиявуддин Ирсалиевга ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, узил-кесил 1 йил 6 ойга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, БҲМнинг 320 баравари миқдорида – 64 млн 873 минг сўм жарима жазоси;
Тошкент шаҳар Яшнобод тумани маъмурий судининг судьяси лавозимида ишлаган Умида Мадиевага ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, узил-кесил 1 йил 6 ойга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, БҲМнинг 310 баравари миқдорида – 62 млн 846 минг сўм жарима жазоси;
Яшнобод туман маъмурий судининг судья ёрдамчиси вазифасида ишлаган Бекзод Тошпўлатовга ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, узил-кесил 1 йил 6 ойга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, БҲМнинг 150 баравари миқдорида – 30 млн 409 минг сўм жарима жазоси;
Тошкент шаҳар Яшнобод туман маъмурий судида судья ёрдамчиси вазифасида ишлаган Зоиржон Мақсудовга ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, узил-кесил 1 йил 6 ойга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 2 йил 2 ойга озодликни чеклаш жазоси;
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Маъмурий амалиёт бўлими (МАБ) катта инспектори лавозимида ишлаган Исмаил Хусейновга ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, узил-кесил 1 йил 6 ойга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 2 йил 2 ойга озодликни чеклаш жазоси;
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ МАБ инспектори лавозимида ишлаган Азизбек Тўйчиевга ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, узил-кесил 1 йил 6 ойга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, БҲМнинг 310 баравари миқдорида – 62 млн 846 минг сўм жарима жазоси;
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ МАБнинг Чилонзор секторида катта инспектор лавозимида ишлаган Бахтиёр Аҳмедовга ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, узил-кесил 1 йил 6 ойга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, БҲМнинг 310 баравари миқдорида – 62 млн 846 минг сўм жарима жазоси;
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ МАБнинг Миробод секторида катта инспектор лавозимида ишлаган Тоҳирбек Ҳакимбековга ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, узил-кесил 1 йил 6 ойга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 2 йил 2 ойга озодликни чеклаш жазоси;
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ МАБ Миробод сектори инспектори лавозимида ишлаган Дилшод Хабировга ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, узил-кесил 1 йил 6 ойга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, БҲМнинг 310 баравари миқдорида – 62 млн 846 минг сўм жарима жазоси;
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ МАБнинг Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларига хизмат кўрсатувчи тармоқда катта инспектор лавозимида ишлаган Умарали Сиддиқовга ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “в” банди, 209-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари ва 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, узил-кесил 1 йил 6 ойга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 2 йил 2 ойга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати дастлабки тергов даврида аниқланган 3 млрд 353 млн 456 минг сўм зарардан 2 млрд 991 млн 456 минг сўми қопланганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
08:48 / 09.11.2024
Кўп квартирали уйларни бошқариш органи қарзни судда ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди
19:12 / 31.10.2024