Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди

Навоий шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган оҳак ишлаб чиқариш цехи аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, хусусий корхоналардан бирига қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида газдан фойдаланиш учун шартнома тузмасдан, тармоққа қўйилган тамғани бузиб табиий газдан фойдаланиб келинган. Бунинг оқибатида ҳудудий газ таъминоти корхонаси манфаатларига 176,1 млн сўм зарар етказилган. Ушбу ҳолат Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Олдинроқ Навоийдаги оҳак цехида 130 млн сўмлик табиий газ ноқонуний ишлатилгани аниқланганди.
Мавзуга оид

20:12 / 26.05.2025
Самарқанд шаҳрининг собиқ прокурори Навоий шаҳрига прокурор бўлди

20:30 / 17.05.2025
Эрдўған Қора денгизда 30 миллиард долларлик газ кони топилганини эълон қилди

11:51 / 28.03.2025
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади

20:39 / 26.03.2025