Ўзбекистон | 16:59 / 06.08.2021
10956
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга икки кунда 2 млн доза вакцина келди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонга келтирилган вакциналар миқдори 14,5 миллион дозадан ошгани ҳақида хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 миллион дозаси олиб келинди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистонга 5 август куни ҳам ўзбек-хитой вакцинасидан 1 миллион доза олиб келинганди. Шундай қилиб, Ўзбекистонга келтирилган жами вакцина 14 миллион 580 минг 60 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

  • 370 минг дозаси «Спутник V»,
  • 710 минг дозаси AstraZeneca,
  • 10,5 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
  • 3 миллион 60 дозаси Moderna вакцинасидир.

5 август куни эмлашлар миқдори 426 минг дозадан ортиб, кунлик вакцинация бўйича рекорд ўрнатилди. Шу кунга қадар 9 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланган.

Мавзуга оид