Спорт | 11:28 / 07.08.2021
18550
2 дақиқада ўқилади

«ПСЖ» хўжайинининг акаси Месси трансфери ҳал бўлганини эълон қилди

«ПСЖ» хўжайини Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг акаси Халифа Бин Ҳамад Ол Соний аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси билан музокаралар якунлангани ҳақида эълон қилди. 

«Музокаралар расман якунланади. Трансфер кейинроқ эълон қилинади», — деб ёзади Ол Соний «твиттер»даги саҳифасида. 

Аввалроқ Париж клуби 34 ёшли футболчига 2024 йилгача мўлжалланган шартнома ва йилига 50 млн евро маош таклиф қилгани хабар қилинганди.

Шунингдек, RMC Sport журналисти Муҳаммад Буафси ҳам Месси «ПСЖ» ўйинчисига айланиши ва «2+1» кўринишида шартнома имзолашини маълум қилди. Трансфер дам олиш кунлари эълон қилиниши кутилмоқда.

Telefoot'нинг ёзишича, аргентиналик футболчининг собиқ жамоадоши Неймар Мессига 10-рақамни таклиф қилган. Аммо Лео Неймардан 10-рақамни олиб қўймоқчи эмас ва Париж клубида 19-рақамда ўйнамоқчи. Ҳужумчи фаолиятининг бошида «Барса»да ва миллий жамоада айнан шу рақамда ҳаракат қилган.

Эслатиб ўтамиз, 5 август куни «Барселона» Мессининг жамоадан кетганини, томонлар молиявий чекловлар туфайли янги шартнома имзолай олишмаганини эълон қилганди.

Мавзуга оид