Японлар Томас Бахнинг фавқулодда вазият вақтида Токио марказида юрганини танқид қилишди
Япониялик интернет-фойдаланувчилар Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах фавқулодда вазият амал қилаётган вақтда Токионинг марказий кўчалари бўйлаб сайр қилиб юрганидан аччиқланишди. Бах Токионинг Гиндза туманида юргани видеоси Twitter’нинг япон секторида трендга чиқди.
Видеода Бах 9 августда Гиндза бўйлаб бир неча киши ҳамроҳлигида юргани акс этган. Кўплаб одамлар у билан суратга тушиш учун тўхташган. Шу билан бирга, Бах карантин талабларига риоя этиб, ҳимоя ниқобида бўлган.
Twitter фойдаланувчилари видеога изоҳларида Бахнинг бу хатти-ҳаракати Токио маъмуриятининг пандемия вақтидаги сиёсатига зид эканини таъкидлаб ўтишган. Айни вақтда ушбу сиёсат доирасида амал қилаётган фавқулодда вазият режими Токио аҳолисидан заруратсиз кўчага чиқмасликни талаб қилади.
Япония ҳукуматининг Олимпиада ва Паралимпиада ўтказилишига жавобгар вазири Тамаё Марукава вазиятга изоҳ бериб, “кўчага чиқиш ёки чиқмаслик борасида қарор қабул қилиш ҳар кимнинг шахсий иши эканини” айтган. У шунингдек, Бах сайр вақтида барча карантин талабларига амал қилгани ва Японияга келишдан олдин коронавирусга қарши эмланганини таъкидлаб ўтган.
ХОҚ президенти Токиога 8 июлда келганди. У Кунчиқар мамлакатдаги илк 3 кунни карантинда ўтказган, сўнгра 14 кун давомида фақат белгиланган жойлар ва учрашувларга борган.
Токиода эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабабли Олимпиада олдидан киритилган фавқулодда вазият режими 31 августгача узайтирилди. Бу режим умумий овқатланиш жойларида алкогол сотилишига тақиқловни ва оммавий тадбирларга томошабинлар қўйилишига чекловни кўзда тутади. Шу сабабли Токиодаги Олимпиада томошабинларсиз ўтди.
Мавзуга оид
22:38 / 10.08.2024
ХОҚ раҳбари Томас Бах ўз лавозимини тарк этади
10:41 / 21.06.2024
Хусусий мулк дахлсизлиги. Нарита аэропортининг ичида яшовчи фермер
14:00 / 20.01.2024
Токиода Япониядаги ватандош аёллар маслаҳат кенгаши ташкил этилди
11:08 / 04.01.2024