Раҳбарлар ўринбосарларининг фаолияти қандай баҳоланиши аниқлаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат Президентнинг «Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
Қуйидагилар тасдиқланди:
- Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг 2021 йил иккинчи ярим йиллиги учун фаолияти кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини баҳолашнинг ташкилий схемаси;
- Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонлари.
Масалан, адлия вазири биринчи ўринбосарининг фаолияти қуйидаги асосий мезонлар бўйича баҳоланади:
- миллий ҳамда илғор хорижий давлатлар тажрибасига таянган ҳолда ўз ташаббуси билан НҲҲлар лойиҳаларини тайёрлаш ва юқори инстанцияга киритиш;
- Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган режага асосан амалдаги НҲҲларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш;
- амалдаги идоравий НҲҲлар умумий сонини қисқартириш ва бошқалар.
Давлат органларининг биринчи раҳбарларига ўзлари раҳбарлик қилаётган идораларда раҳбар ўринбосарлари фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишини баҳолашнинг қўшимча мезонларини Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда тасдиқлаш ҳуқуқи берилди.
Белгиланишича, қўшимча мезонлар:
- вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмаларига юклатилган қўшимча функционал вазифалардан келиб чиқиб шакллантирилади;
- асосий мезонларнинг учдан бир қисмидан ортиши мумкин эмас;
- тегишли ташкилотлар раҳбар ўринбосарлари фаолиятини баҳолаш учун қўшимча кўрсаткичлар сифатида инобатга олинади.
Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларига 2021 йил 20 августга қадар 2021 йил II ярим йиллиги учун ўринбосарларининг фаолияти кўрсаткичларини тасдиқлаш топширилди.
Мавзуга оид
13:02 / 28.08.2024
Мол-мулкнинг ҳақиқий қийматини аниқлашда ягона ёндашув жорий этилади
11:05 / 08.05.2024
Баҳолашнинг янги тизими жорий этилган мактаблар фаолияти қандай баҳоланиши маълум бўлди
09:28 / 24.04.2024
Корея ташқи ишлар вазири ўринбосари Ўзбекистонда илмий даража олди
13:14 / 13.01.2024