Элбек Раҳимовнинг ўлдирилиши: қотиллик ташкилотчиси яширинган жойидан ушланган
Қарши шаҳрида спорт мураббийи Элбек Раҳимовнинг қотиллиги юзасидан матбуот анжумани ташкил этилмоқда. Унда Олий суд раиси Козим Комилов, бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ва ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов қатнашмоқда.
Барча сўзга чиққанлар жиноят бўйича қўшимча маълумотлар беришди. Ички ишлар вазирининг айтишича, жиноятнинг ташкилотчиси ҳисобланган Зуҳриддин Боймирзаев 18 август куни 17:05 да Чироқчи туманидаги яширинган жойидан ушланган. У жиноят содир этилган кунда яширинган. Ички ишлар вазири ҳозир барча жиноят иштирокчилари қамоққа олинганини маълум қилди.
Пўлат Бобожоновнинг айтишича, жиноят содир этганларнинг икки нафари вояга етмаган ва жиноят иштирокчиларининг деярли барчаси нотинч оила фарзандлари бўлган. Хусусан, Боймирзаевнинг отаси ўз укасининг хотинини ўлдириб, қамоқда ўтиргани айтилди. Шунингдек, Боймирзаев қотиллик ташкилотчиси бўлган бошқа бир йигит билан бир уйда яшаган.
Бош прокурор Йўлдошевнинг айтишича, жиноят содир этилган жойдан пневматик тўппонча ўқи топилган. Шунингдек, гумонланувчиларнинг машинасидан тўппонча топилган.
Мавзуга оид
18:04 / 06.11.2024
Тахтақорача довонида Cobalt’ни тош босиб қолди. Қурбонлар бор
18:06 / 17.10.2024
Қашқадарёда судя ёрдамчиси ўзини ишдан бўшатган суд раиси устидан шу судга даъво киритди
13:07 / 09.07.2024
Қашқадарёда маст ҳайдовчи ЙҲХ инспекторини пичоқлаб қочди. Инспектор вафот этган
14:03 / 11.06.2024