Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МТРК тизимида янги телерадиоканал ташкил этилади
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимида “Foreign Languages” телерадиоканали ташкил этилади.
“Foreign Languages” хорижий тиллар телерадиоканалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, қарор билан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги “Oilaviy” телеканали негизида хорижий тилларга ихтисослаштирилган “Foreign Languages” хорижий тиллар телерадиоканали ташкил этилади.
Телеканал ўз дастурларини бир кеча-кундузда 24 соат давомида хорижий тилларда эфирга узатади, бунда ҳар куни камида 3 соат эфир вақти хорижий тилларни онлайн ўргатишга ажратилади.
Қайд этилишича, болалар учун мўлжалланган хорижий тилдаги телевизион асарлар дубляжсиз, асл тилида, зарур ҳолларда ўзбек, инглиз ва рус тилларида титрли таржима қилган ҳолда эфирга узатилади.
Мавзуга оид
15:18 / 13.11.2024
Ўзбекистон инглиз тили саводхонлиги рейтингида 98-ўринга тушди
14:09 / 13.08.2024
Рақобат қўмитаси реклама қонунчилиги юзасидан телеканалларга кўрсатма хати юборди
09:00 / 11.02.2024
Ўзбекистон телевидениеси қандай бўлиши керак?
15:34 / 02.02.2024