Ўзбекистон | 12:49 / 28.08.2021
2811
2 дақиқада ўқилади

Хоразмда газ-поршенли электр станция қурилиши бошланди

Хоразм вилояти, Янгиариқ туманининг «Вакиллар» маҳалласида газ-поршенли электр станцияси қурилишига тамал тоши қўйилди.

Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов, туман ҳокими Анвар Давлетов, соҳа мутахассислари, меҳнат фахрийлари ва хорижлик инвесторлар иштирок этишди.

Вилоятда газ-поршенли электр станция қурилиши Президентнинг 24.07.2021 йилдаги ПҚ-5193-сонли ва ПҚ-5195-сонли қарорида назарда тутилган.

Ҳужжатга асосан, «Hidro Enerji Elektrik Uretim Sanayi A.Ş.» (Туркия) компанияси 174 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш инвестиция лойиҳасини амалга оширади. 

Лойиҳани амалга ошириш мақсадида «Odaş Enerji СА» МЧЖ (лойиҳа компанияси) ташкил этилган. Қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида у 1,3 млн доллар миқдорида банк кафолатини тақдим этади.

Ҳужжатлар билан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва лойиҳа компанияси ўртасида инвестиция лойиҳалари доирасида электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим ҳам маъқулланган. 

Унга кўра, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олади ва тўловни миллий валютада амалга оширади.

Лойиҳа амалга оширилиши натижасида жами 60 та янги иш ўрни яратилади.

Мавзуга оид