Давлат хизматлари марказидан поликлиникагача – Навоийда бир қатор объектлар фойдаланишга топширилмоқда
Навоий вилоятида мустақилликнинг 30 йиллиги олдидан кўплаб ижтимоий соҳа объектларининг очилиш маросимлари бўлиб ўтяпти. Жумладан, Кармана туманида Давлат хизматлари маркази, Навбаҳор туманида эса кўп тармоқли марказий поликлиника янги бинода иш бошлади.
ДХА Навоий вилояти бошқармаси ахборот хизматига кўра, Кармана тумани Давлат хизматлари маркази давлат-хусусий шериклик асосида қурилиб, фойдаланишга топширилган. 5 қаватли турар жой биносининг биринчи қаватида жойлашган марказда 8 та давлат хизмати кўрсатиш учун қабул ойнаси, электрон навбат, кутиш манзили, 3 та монитор, тўлов амалга ошириш учун касса, болалар майдончаси, китоб жавони, мажлислар хонаси ва бошқа қулайликлар яратилган.
Таъкидланишича, жорий йилнинг ўзида Кармана тумани Давлат хизматлари маркази орқали фуқароларга 27 мингга яқин давлат хизмати кўрсатилган. Шундан жами 418 та юридик корхона, 429 нафар якка тартибдаги тадбиркор, 116 та оилавий корхона, 341 та хусусий корхона қайта рўйхатдан ўтказилган.
Навбаҳор туманида фойдаланишга топширилган кўп тармоқли марказий поликлиника эса бир кунда 375 нафар беморни қабул қилиш қувватига эга. Поликлиника қурилишига 8,7 млрд сўм маблағ сарфланган. Бу ерда 40 нафар шифокор ва 135 нафар ўрта тиббиёт ходими фаолият олиб боради.
Вилоятда янги қуриб битказилган объектларни фойдаланишга топшириш тадбирлари давом этмоқда.
Олдинроқ Навоийда “Обод қишлоқ”ларнинг очилиш маросимлари ўтказилаётгани ҳақида хабар қилинганди (https://kun.uz/62451906).
Мавзуга оид
14:11 / 11.11.2024
Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
12:32 / 06.11.2024
Миср Навоийдаги мис конида бурғилаш ишларини бошлади
16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин
12:39 / 01.11.2024