Жаҳон | 16:26 / 31.08.2021
17321
1 дақиқада ўқилади

Толиблар ҳукумат тузиш бўйича музокараларни якунлади

Al Jazeera телеканали манбаларининг маълумотларига кўра, ҳукумат таркибига мамлакатда яшовчи барча миллат ва қабилалар раҳбарлари киради.

«Толибон» ҳаракати Афғонистонда ҳукумат тузиш бўйича музокараларни якунлади, деб хабар берди CNN-News18 телеканали.

Аввалроқ толиблар инклюзив ҳукумат тузиш бўйича музокаралар олиб бораётгани маълум қилинганди.

Al Jazeera телеканали манбаларининг маълумотларига кўра, ҳукумат таркибига мамлакатда яшовчи барча миллат ва қабилалар раҳбарлари киради.

Асосий вазирликлар адлия, ички хавфсизлик, мудофаа, ташқи ишлар, молия, ахборот ва Кобул ишлари бўйича ташкил этилади.

Манбаларнинг сўзларига кўра, АҚШ ҳукумат таркибига собиқ президент Ҳамид Карзай ва миллий ярашув олий кенгаши раиси Aбдулла Aбдуллани киритишни талаб қилмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид